Зиданнинг яна бир унвони
08 июл 2013 15:26
Янгиликлар
Зиданнинг яна бир унвони
Ҳозирда Мадриднинг “Реал” жамоасида мураббий бор. Моуринио кетгач, жамоа бош мураббийлигини Карло Анчелотти эгаллади, аммо унинг ёнида, ҳар жабҳада тўлиқ қўллаб қувватлай оладиган Зидан бор. МАRCA хабарига кўра, ўтган жума, Зидан Парижда бўлиб, у ерда мураббийлик дипломини олиш учун имтихонлардан муваффақиятли ўтган.
Жозе Моуринио фаолиятининг иккинчи мавсумида Зидан бош мураббий ва асосий таркибни мувофиқлаштирувчи лавозимида ишлаган. Аммо Мауринио билан келишмай қолиши натижасида бу лавозимда узоқ қолмаганди.
Аммо энди у ўзининг собиқ жамоадоши ва дўсти – Карло Анчелотти билан бирга янгитдан иш бошлаши мумкин. Зидан кўпдан буён интилиб келаётган мақсадига эришди. Бу диплом билан у хоҳлаган пайтда мураббий вазифасида ишлаш имкониятини беради.
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар