Зидан: "Хамес "Реал"да қолишини такрорлашдан чарчадим"

Aslanov Jasurbek
17 авг 2016, 11:12
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ўз жамоасини тарк этмайди.

Бу ҳақда клуб бош мураббийи Зинедин Зидан маълум қилди.

"Хамес "Реал"да тўп тепади ва унинг "Реймс"га қарши ҳаракатларидан мамнунман. Родригес "Реал"да қолишини такрорлашдан чарчадим. Жавобим ўзгармайди" - дейди Зидан.

Олдинроқ франциялик мутахассис Колумбия терма жамоаси футболчисидан норози эканлиги ва унга ишонмаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca