Зидан ушбу терма жамоани бошқаришни истамади
27 янв 2024 13:00
Янгиликлар
Зидан ушбу терма жамоани бошқаришни истамади
Аввалроқ, Жамел Белмади ўз лавозимини тарк этгани ҳақида хабар бергандик.
Натижада, Жазоир терма жамоаси янги бош мураббий изламоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Жазоир футбол федерацияси рўйхатида Эрве Ренар, Вохид Халилходжич ва Зинедин Зидан бор. Федерация вакиллари Зидан билан алоқага чиқишга ҳам улгуришган.
Бироқ "Реал" собиқ бош мураббийи ота-онасининг ватани терма жамоасини бошқариш таклифи тушганидан боши осмонга етганини маълум қилган, аммо уни қабул қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ўтиб бораётган Африка Миллатлар Кубогида Жазоир гуруҳда охирги ўринни эгаллади ва иштирокини якунлашга мажбур бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар