Зидан: "Роналду ва Месси - жаҳоннинг энг яхши футболчилари, аммо учинчиси ҳам бор"

Aslanov Jasurbek
10 ноя 2017, 12:16
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан дунёнинг энг кучли 3 футболчиси номини айтди.

"Роналду ва Месси дунёнинг энг яхши футболчилари. Ҳар бирининг ўз услуби бор. Улар бажараётган ишлар - ҳайратга солади, бу футболчилар бир ўзи учрашувлар тақидирини ҳал қилишлари мумкин. Бироқ, учинчиси ҳам бор ва бу Неймар" - дейди Зидан.

Франциялик мутахассис 11 ноябрь куни "Лужники" стадионида бўладиган Россия - Аргентина учрашувини стадиондан кузатмоқчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com