Зидан: "Реал" футболчилари дам олишди ва "Барселона"га қарши баҳсга тайёр"

Aslanov Jasurbek
5 май 2018, 17:20
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 36-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Баҳс 6 май куни "Камп Ноу" стадионида, Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

"Реал" яхши формада, йигитлар дам олишди ва "Барселона"га қарши ўйинга тайёр. Бу муҳим учрашув, 3 очко билан турнир жадвалида ҳолат ўзгармайди, аммо ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Жароҳатланган футболчиларга тўхталадиган бўлсак, 100% оёққа турмаганлар майдонга тушмаслиги аниқ. Бизда уларнинг ўрнини эгаллай оладиган етарлича ўйинчи бор" - дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo