Зидан "Лас-Пальмас"га қарши баҳсда "Реал" дарвозасини ким қўриқлашини аниқлаб олгани йўқ
Aslanov Jasurbek
23 сен 2016, 18:45
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа дарвозабони Кейлор Навас сафга қайтганини эълон қилди.
"Биз Навасни ўйин қайдномасига киритдик. Асосий таркиб борасида аниқлик киритганим йўқ. Навас ва Касилья билан суҳбатлашганимдан сўнг ким дарвозани қўриқлаши ҳақида айтаман" - дейди Зидан.