UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  1 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  6 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Зидан калла қўйган футболчи: «Бу инсон олдида шляпамни ечаман» Янгиликлар

Зидан калла қўйган футболчи: «Бу инсон олдида шляпамни ечаман»

Италиялик собиқ футболчи Марко Матерацци пайшанба куни Россиянинг Сочи шаҳрида ЖЧ-2018 мусобақаси доирасида йиғилган пластик идишлардан тайёрланган ўзига хос футбол майдонининг очилиш маросимида қатнашди.

Маҳаллий нашрлардан бири Марконинг Зидан билан алоқалари қандай эканлигига қизиқди.

«Йўқ, афсуски, у билан анчадан бери кўришмадик. Умуман Зидан билан алоқаларимиз яхши эмас. Зидан ҳақида айтадиган ягона гапим, уни жаҳон чемпиони ва мураббий сифатида эришган ютуқлари учун қаттиқ хурмат қиламан. Бу инсон олдида шляпамни ечаман», - дея жавоб қилган собиқ ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, 2006-йилги мундиалнинг Италия ҳамда Франция ўртасидаги ҳал қилувчи баҳснинг экстра таймларининг иккинчисида Марко Матерацци Зиданни ҳақорат қилади. Оқибатда, Франция сардори жаҳл билан Марконинг кўкрак қисмига калла билан зарба бериб, уни майдонга қулатади. Мазкур вазият учун ҳакам Зиданга қизил карточка кўрсатиб, ўйиндан четлатади. Ўша йилги мундиалда эса «Сқуадра Аззурра» пенальтилар сериясида ғолиб бўлган ҳолда мусобақанинг тўртинчи чемпионлик титулини қўлга киритади. 

Аввалроқ, Матерацци  Goal.com нашрига берган интервьюсида хатосини тан олиб, нотўғри иш қилганини тан олган эди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика