Зидан - журналистларга: "Қандай қилиб Модрич формада эмас дейиш мумкин?"

Aslanov Jasurbek
5 апр 2017, 14:47
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ярим ҳимоячиси Лука Модрич ёмон формада деб ҳисобламайди.

"Леганес"га қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот-анжуманида бу борада франциялик мутахассисга савол берилди.

"Қандай қилиб Модрич формада эмас дейиш мумкин? Футболчилар тўлиқ 90 дақиқа керакли даражада ўйнаб бера олишмайди. Модричдан ҳавотир олаётганим йўқ. Аксинча, унинг майдондаги ҳаракатларидан кўнглим тўқ" - дейди Зидан.

"Леганес" ҳамда "Қироллик клуби" ўртасидаги баҳс 5 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›