Зидан Жазоирдаги шифоханага ёрдам қўлини чўзди
14 апр 2020 22:59
Янгиликлар
Зидан Жазоирдаги шифоханага ёрдам қўлини чўзди
"Marca" нашри хабарига кўра, Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан бошчилигидаги хайрия жамғармаси Бежайе шифохонасига (бир пайтлар Зиданлар оиласи яшаган провинцияда жойлашган) тиббий буюмлар ҳадя қилган.
Инсонпарварлик ёрдами реанимация жиҳозлари, суньий нафас олдириш мосламалари ва бошқа тиббиёт буюмларидан иборат.
Маълумот учун, Зиданнинг ота-онаси Жазоир уруши бошланишидан олдинроқ Францияга кўчиб ўтган. Зинедин Марселда туғилган.
Жазоир Африкада коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўрган давлатлардан бири ҳисобланади. Маълумотларга кўра, 1 983 киши инфекция билан зарарланган бўлса, 313 нафар бемор оламдан ўтган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар