

"Marca" хабарига кўра, "Реал" ярим ҳимоячиси Иско ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоасини тарк этмайди. Клуб бош мураббийи Зинедин Зидан футболчининг трансферига қаттиқ қаршилик қилмоқда ва у келаси мавсумда жамоанинг асосий футболчиси бўлишини айтган. Искога "Манчестер Сити" анча вақтдан буён қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ҳам вазиятни кузатиб юрибди.
Ушбу мавсумда Иско ЛаЛиганинг 23 ўйинида 1 гол ва 3 ассист қайд этди.



