
"Футболчилик пайтимда Анчелотти, дель Боске, Липпи ва Жаке каби мутахассислардан ўрганганман. Бугун эса Моуриньо ва Гвардиолани кузатяпман. Футболчи бўлишдан кўра, мураббийлик қилиш қийин экан. Сенда хар куни кўплаб савол ва муаммолар бўлади. Шундай вақтларда тўғри қарорни топа олмай қоласан. "Бавария"нинг ўйини мени қувонтиряпти. Жамоа авваллари ҳам яхши ўйнаган, аммо бу клуб Гвардиола қўл остида футбол чўққисини забт этди. Гвардиола жамоага қўшимча туртки берди" - дейди Зидан.