Зидан дўстларига МЮни бошқармоқчилигини айтди

Mirjalol Normatov
24 авг 2018, 14:20
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин.

"Daily Mail" хабарига кўра, франциялик мутахассис мавсум давомида МЮ бошқарувини қабул қилишга тайёрлигини дўстлари, яқинлари ва қариндошларига маълум қилган. 46 ёшли мураббийга айни дамда фақатгина манкунианликлар даъвогарлик қилмоқда. Раҳбарият Жозе Моуриньони истеъфога чиқарса, Зидан жамоани бошқариши мумкин.

АПЛнинг икки турида "Юнайтед" 3 очко қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail