

"Лестер" билан тўқнаш келишни истаётган мураббий бор деб ўйламайман ва биз ҳам уларнинг сафидамиз. Улар мақсад сари олға юришда давом этишмоқда. Кўпчилик улар чемпионатда ғолиб бўлади деб ўйламаган эди, "тулкилар" эса буни бажаришди. Ҳамма ҳам "Лестер" "Севилья" тўсиғидан ўтишига ишонмаганди, буни ҳам уддалашди.
"Лестер" етакчи ҳисобланмайди, бироқ уларга босим ўтказилмаяпти, шу сабабли ҳамма нарса бўлиши мумкин. Уларда иқтидорли футболчилар бор, ўйинчилар юракдан ўйнашмоқда. Бундай жамоаларга қарши ўйнаш доимо оғир. Турнирнинг бу босқичида жамоа ўз кучига ва турнирда ғолиб бўлишига ишона бошлайди" - дейди Зидан.



