Зидан: “Бэйл билан ҳеч қачон орамизда муаммо бўлмаган”
20 сен 2020 07:27
Янгиликлар
Зидан: “Бэйл билан ҳеч қачон орамизда муаммо бўлмаган”
“Шуни айтишим керакки, Гарет билан ўртамизда ҳеч қачон муаммо бўлмаган. Уни жамоадан кетишларига мени айбдор қилишларини менга ҳеч қандай таъсири йўқ. Чунки бу асл ҳақиқат эмас. Бэйлнинг “Реал” учун қандай ҳажмда иш бажарганлигига кўз юмиб бўлмайди.
Гаретга барча яхши ниятларни билдираман. Мен у билан гаплашганим йўқ. У бу ерда амалга оширган иш таҳсинга лойиқ. Шубҳасиз у жамоа ўзининг иқтидорини намойиш этиб, жамоа билан кўплаб совринларга эга чиқди. Ҳаёт қонуни шунақа. Унинг ўтган мавсум жамоада қолганида ўзига хос сабаблар бор эди.
Унинг жамоадан кетиши менинг елкамдаги юкни ағдарадими? Йўқ, чунки мен у билан муносабатда ҳеч қачон муаммога дуч келмаганман. У турли сабаблар билан майдонга тушмади. Шу боис унинг жамоадан кетиши билан қандайдир оғир босимдан халос бўлдим демаган бўлардим”, дея Зиданнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар