

“Карим тезроқ сафга қайтишни истаганди ва у яна таркибда. Жамоадошлари билан яшил майдонда тўп тепиш унга завқ бағишлайди, шу боис у тезда жароҳатдан фориғ бўлиб сафга қайтди. Аммо унинг қайтиши билан мухлислар Каримни ҳуштаклар билан қарши олишлари ёқимсиз ҳолат. Бундай ҳолат барча футболчилар билан ҳам рўй бериши мумкин.
Бизга мухлисларимиз биз билан бирга бўлиши муҳим. Улар 90 дақиқа биз тараф бўлишларини истардим. Карим эртага майдонга тушиши мумкин”, дейди Зидан.



