Жозе Моуриньо: «Базель»дан қабул қилинган мағлубиятдан ҳайратга тушмадим»

Narzulla Saydullayev
19 сен 2013, 08:02
«Челси» устози Жозе Моуриньо ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Базель»га қарши ўйиндан (1:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Мен шокда эмасман. Баъзида сен ғолиб бўласан, баъзида – мағлуб. Ҳаёт шундай, унда доим ютиб бўлмайди.

Албатта, натижадан қониқмадим. Гуруҳдан чиқиш йўлида бир қадам ортга ташладик. Аммо олдинда ҳали 5та ўйин бор.

«Базель» жуда яхши ўйнади. Тўпни ўзимизда ушлаб турдик, аммо у билан нима қилишни билмадик», – дейди Моуринью. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru