ОАВ вакиллари саволларига жамоа бош мураббийи Жорже да Сильва ва ҳимоячи Ҳусайн Абдулғани жавоб қайтаришди.
Жорже да Сильва (“Ал-Наср” бош мураббийи): - Жиддий мусобақа остонасида турибмиз. Қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида ғолиб чиқишни ким ҳам истамайди дейсиз. “Ал-Наср” ҳозирги пайтда ҳар қандай мусобақада ғолиб чиқишга қодир жамоалардан бири. Бизни келажагимиз ҳам жуда-жуда порлоқ, деб бемалол айта оламан. Турнирни ўз майдонимизда бошлаётганимиз ҳам қандайдир қўшимча куч бағишлайди. Жамоам ўйинга тўлиқ тайёр. Сўнгги пайтларда кетма-кет учрашувларда иштирок этган бўлсак-да, шогирдларимнинг жисмоний ҳолатидан кўнглим тўқ. Эртага ким тайёр бўлса ўша футболчиларни майдонга тушираман.
Ҳусайн Абдулғани (“Ал-Наср” ҳимоячиси, жамоа сардори): - Осиё Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга барча имкониятларимиз бор. Шу боисдан ҳам ўз олдимизга фақат ва фақат юқори вазифаларни қўйганмиз.