UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  9 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  12 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  3 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  4 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” кумуш медаллар билан кифояланди Янгиликлар

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” кумуш медаллар билан кифояланди

Жўра Хонназаров хотира турнирининг финал баҳси “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўртасида бўлиб ўтди.
Ушбу қарама-қаршиликда томонлар муросасиз кураш олиб боришди. Ҳужумкор руҳда бошланган ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очиш “қалдирғочлар”га насиб этди. Абзал Бобожонов бирга-бир вазиятда рақиб посбонини алдаб ўтиб, дарвозани аниқ ишғол қилди – 1:0.

Танаффусдан кейин “Пахтакор” футболчилари бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Натижада, марказидан ёриб кирган рақиб футболчиси ҳисобдаги мувозанатни тиклади – 1:1. Бу орада “қалдирғочлар”дан Хумоюн Исломов иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, майдонни эрта тарк этди. Мазкур четлатиш “шерлар” учун айни муддао бўлди. Қолган дақиқаларда янада босимни оширган “Пахтакор” беллашув якунланишига икки дақиқа қолганида ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа, Мурод Отажонов бошчилигидаги “қалдирғочлар” Жўра Хонназаров хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда иккинчи ўрин билан кифояланишди.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда “Локомотив” футболчилари “Андижон”ни мағлубиятга учратишди.

Финал якунлангандан кейин, ташкилотчилар турнирнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказишди.

Энг яхши дарвозабон: Жасур Собиров (“Андижон”)
Энг яхши ҳимоячи: Жавоҳир Исломов (“Локомотив”)
Энг яхши ярим ҳимоячи: Даврон Анваров (“Бунёдкор”)
Энг яхши ҳужумчи: Шоислом Муҳитдинов (“Пахтакор”)
Энг яхши ўйинчи: Бекзод Шамсиев (“Пахтакор”)

Совриндорларни Жўра Хонназаровнинг оила аъзолари ва яқинлари тақдирлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика