Жон Брукс: “Ўйиндан икки кун олдин башоратга ўхшаш туш кўрганман”

Tolibjon Qosimov
17 июн 2014, 16:00
АҚШ терма жамоаси ҳимоячиси, Ганага ғалаба голини урган Жон Брукс ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Ўйиндан бир неча кун олдин туш кўрдим, бу ҳақида жамоадошларимга ҳам айтиб бердим. Тушимда ўйиннинг 88 дақиқасида гол урибман ва жамоамиз ғалаба қозонибди. Бугун 88 да эмас 86 дақиқада гол урдим ва ғолиб бўлдик. Голни ҳудди тушимдагидек, бурчакдан етказиб берилган тўпни бош билан урдим. Тушим рост чиқди. Бу биринчи ва сўнггиси бўлмайди деган умиддаман. Голдан кейин мен билан мана шундай воқеа юзбергани учун яратганга миннатдорчилик билдирдим. Ростини айтсам ўйин бошида бироз ҳавотирландим. Тим Ховард менга ҳимоячилар билан доимо алоқада бўлишимни айтди. Аммо мен майдонда кўп гапирадиганлардан эмасман, шунинг учун қийин бўлди”, – дейди Брукс.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›