
"Ўйлашимча, бу менинг сўнгги мавсумим. Мен суткада 24 соат оғриқ ҳис қиляпман, хатто телевизор кўраётганимда ҳам. Бир мавсум тишимни тишимга қўйиб тура оламан, аммо бундан ортиғига чидай олмайман" - дейди Сиссе.
Футболчи фаолияти давомида "Осер", "Марсель", "Сандерленд", "Куинз Парк Рейнжерс", "Панатинаикос" "Лацио" ва "Аль-Гарафа" клубларида тўп тепган.