Жеррард: "Инглизлар ҳеч нарсадан қўрқмасдан ўз кучларига ишонган ҳолда Киевга боришади"
09 сен 2013 15:00
Янгиликлар


Жеррард: "Инглизлар ҳеч нарсадан қўрқмасдан ўз кучларига ишонган ҳолда Киевга боришади"
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард, Жаҳон чемпионати-2014 саралаш мусобақалари доирасида Украина термасига қарши бўлиб ўтадиган ўйинни изоҳлаб берди.
Бу ўйин Фрэнк Лэмпард учун терма жамоа сафидаги юзинчи ўйин бўлиши мумкин.
“Биз ҳеч нарсадан қўрмаймиз ва Украинага ўз кучимизга ишонган ҳолда борамиз. Барчаси ўз қўлимизда, шу сабаб бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз керак.
Фрэнк бу учрашувда терма сафидаги юзинчи ўйинини ўтказиши мумкин. Мен ғалаба қозонишимизни жуда истардим. У менинг яхши дўстим ва мен у билан Украинага қарши майдонда бирга ҳаркатланишдан хурсандман”, - Жеррарднинг сўзларини келтиради Европа ОАВ.

Фикрлар