UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  0 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  16 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  112 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  12 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  5

ЖЧ-2014даги "соқолдорлар" Янгиликлар

ЖЧ-2014даги "соқолдорлар"

Бразилияда давом этаётган мундиал барчанинг диққат марказида турибди.
Майдондаги ўйинлардан бироз чалғиш мақсадида жағон чемпионатида иштирок этаётган "соқолдорлар"нинг 13 тасини эътиборингизга ҳавола этамиз.


Андреа Пирло
Италия терма жамоаси сардори Андреа Пирлога соқоли шундай ярашади-ки, ҳудди шу имиджи билан бутун фаолиятини ўтказгандай, аммо Евро-2012 да бутунлай акси – топ-тоза қиртишланган вариантини кўрганмиз.


Даниеле де Росси
Италиялик ярим ҳимоячи Даниеле де Россининг соқоли унинг баданидаги турли ҳил суратларсиз ҳам чиройли.


Раул Мейрелеш
Унинг қўрқинчли кўриниши ва катта соқолига қарамай , у барибир Германия терма жамоасига таъсир қилмади.


Гонсало Игуаин
Аргентина терма жамоаси ҳужумчисининг соқоли жуда ҳам эхтиётлик билан олинган-ки , ҳудди ухлашдан олдин соқолини кравати ёнидаги столга ечиб қўядигандек.


Карим Бензема
Карим Бензема турнир сўнгигача соқоли анча ўсиб қолишига умид қилмоқда.


Серхио Рамос
Соқол шунчалик Серхио Рамосга “ўрнашганки”, агар соқолини олиб ташласа Арьен Роббен уни танимай қолиши аниқ. Голландиялик ўтган ўйинда Рамосни бир неча бор соқолини олди.


Хаби Алонсо
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хаби Алонсони қизлар ЖЧ-2014даги энг чиройли футболчилардан бири деб ҳисоблашади. Аммо унинг сири соқолида эмаслиги ҳақида ким ҳам баҳслашарди?


Сеад Колашинац
Босния ва Герцоговина терма жамоаси ҳимоячиси барча эркаклар каби дангасаликка учраган – энди унинг юзида ўзгача манзара юзага келган.


Харис Медунянин
Яна бир босниялик ярим ҳимоячи. Харис Медуняниннинг соқолига қараб шимол қаерда ва дарвоза қаердалигини билиб олса бўлади.


Георгиос Самарас
Ҳозирги кунда етишиб келаётган ёш авлод Греция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Георгиос Самарасни соқоли олинган ҳолда умуман кўрмаган бўса керак.


Кайл Беккерман
Сиз АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кайл Беккерман ҳақида эшитмаган бўлсангиз керак, бу футболчи катта ёшдаги Рок ижрочисига ўхшаш бўлса ҳам, жуда ҳам ёрқин имидж танлаган. Соқол – бу унинг ажралмас қисмидир.


Шарл Итандж
Камерун терма жамоаси дарвозабони Шарл Итандж соқол фақат футболчиларга ярашади деган фикрдан йироқда. У билан баҳслашиб бўлмайди, чунки соқоли бўлмаганда ҳамма унинг ғалати соч турмагига эътибор берган бўларди.


Кевин-Принс Боатенг
Гана терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг энг ноодатий соқол усулини танлаган, аммо бу соқолни майдонда топиш қийин эмас.


Жасур Асланов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика