UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  15 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  5 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1

ЖЧ-2014 стадионлари. “Эстадио Кастелан” (Форталеза) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Эстадио Кастелан” (Форталеза)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар Сан Паулу шаҳридаги “Арена де Коринтианс” ва Натал шаҳрида барпо этилган “Арена дас Дунас” стадионлари ҳақида маълумот бергандик.

Навбат “Эстадио Кастелан”га етиб келди.

“Эстадио Кастелан”нинг қурилиши 1969 йил бошланган ва 4 йилдан сўнг фойдаланишга топширилган. Стадиондаги дастлабки реконструкция ишлари Бразилия ҳали ЖЧ-2014 мезбонлигини қўлга киритмасидан олдин, 2001 йилда бошланганди. 2010 йилдан бошлаб реконструкция ишлари анча жадаллашган. Реконструкциянинг қиймати тахминан 250 миллион долларга баҳоланмоқда. Стадион Сеара штатига тегишли.



Тўлиқ номи: "Estádio Plácido Aderaldo Castelo"
Стадион қурилган: 1973  йил 11 ноябрь
Стадион эгаси: Сеара штати
Стадион сиғими: 67 037
Майдон узунлиги: 110х75
Стадион расмий сайти: arenacastelao.com



Қизилқарли фактлар
Ушбу стадионга ташрифнинг рекорд миқдори футбол ўйини вақтида қайд этилмаган. Рим Папаси Иоанн Павел II иштирокидаги тадбирда кузатилган - 120 минг одам.

Ушбу стадионда энг кўп голни Жералдино Сарава урган. Бу футболчи айнан шу стадионда жами 98 та тўп киритган.

Стадион ичида Сеарага бағишланган футбол музейи мавжуд.

Барча хоҳловчилар стадион бўйлаб виртуал саёҳат қилишлари мумкин.

“Эстадио Кастелан”да Конфедерациялар кубоги-2013нинг учта ўйини бўлиб ўтган: Бразилия – Мексика (2:0), Нигерия – Испания (0:3) ва ярим финалдан ўрин олган Испания – Италия (0:0, пенальтилар сериясида 7:6).



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
14 июнь

Уругвай – Коста Рика

17 июнь
Бразилия – Мексика

21 июнь
Германия – Гана

24 июнь
Греция – Кот Д’Ивуар

29 июнь
1/8 финал  (B1 – A2)

4 июль
1/4 финал



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика