UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Рубен Аморим: "Рэшфорд жамоамизга мос футболчи эмас"  1 12:47"Ливерпуль" дарвозабони клубдан кетмоқчи  0 12:29Илёс Зейтуллаев — "Бунёдкор" бош мураббийи!  2 11:00Фарруҳ Зокиров: "Ўйин финал каби ўтди ва Шойимованинг бенефисига айланди"  4 10:49Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳага етиб келди  14 10:37"Эшитдик-да" тасдиқланди. Катанец терма жамоа йиғинида қатнашмайди  50 10:20Неймар собиқ жамоасига қайтди  4 09:39Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг январь ойидаги йиғинига Катанец келмаслиги мумкин   32 09:33"Жон сақлаш учун курашмаймиз, "Қўқон-1912"нинг мақсади фақат юқорига интилиш" - Жасурбек Ёқубов  0 08:55Водий жамоасининг хориж йиғинида бўйдор ҳимоячи иштирок этади  3 08:35"Қизилқум" собиқ легионери "Машъал" йиғинига келиб қўшилди  1 08:05"Торино" клуби тарбияланувчиси "Андижон"га ўтиши мумкин  3 07:30Расмий хабар: "Шўртан" Ўзбекистон чемпиони ва икки нафар дарвозабон билан шартнома имзолади   2 02:39А Серия. "Интер" "Жузеппе Меацца"да "Эмполи"дан устун келди  1 00:29Сульшер "Бешиктош"да қанча ҳақ олади?  1

ЖЧ-2014 олдидан. Аргентина мураббийи: “Бразилия ҳар доим биринчи рақамли бўлган” Янгиликлар

ЖЧ-2014 олдидан. Аргентина мураббийи: “Бразилия ҳар доим биринчи рақамли бўлган”

Жаҳон чемпионати бошланишига борган сари кам вақт қоляпти.
Мутахассислар фаворитлар қаторига Аргентинани ҳам тилга олишяпти. Яқинда ушбу жамоа бош мураббийи Алехандро Сабелла матбуотга интервью бериб, Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиал борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-   1998 йилги жаҳон чемпионатида сиз Даниэль Пассареллага ёрдам берган эдингиз. Шундан бери нима ўзгарди?
-   Ўшанда ёрдамчи эдим, ҳозир эса бош мураббийман. Бу эса босим жуда катталигини билдиради. Олдин бош мураббийга яқиндан ёрдам берган бўлсам, ҳозир ўзим мустақил қарор чиқаришга мажбурман.
 
-   16 йил олдинги мундиалдан қандай хотиралар қолган?
-   Ўшанда бизда бир қатор муаммолар бўлганди. Голландия Югославияни пенальтилар сериясида мағлуб этгач, эртаси куни биз Англияни пенальтилар бўйича ютганмиз. Уч кун ўтиб эса Голландия билан 30 даража иссиқда ўйнашимизга тўғри келган, натижада ўз ўйинимизни намойиш эта олмагандик. Агар яна шунда   й иссиқда тўп суришимизга тўғри келса, бу сафар бошқача ҳаракат қилмоқчимиз.

-   Икки йил олдин интервью берганингизда Испания ва Германияни жаҳоннинг энг кучли термалари деб айтгандингиз. Ҳозир ҳам шу фикрдамисиз ёки бу рўйхатга Бразилияни ҳам қўшдингизми?
-   Ҳозир Бразилия ҳам Испания ва Германия даражасига чиқиб олди. Улар Конфедерациялар Кубогида жуда яхши ўйин кўрсатишди. Умуман олганда, Бразилия ҳар доим биринчи рақамли жамоа бўлиб келган. Бразилия - жаҳоннинг беш карра чемпиони, шунинг ўзиёқ уларга берилган баҳо.
 
-   Жаҳон чемпионатига борадиган якуний рўйхатни тузгандан кейин мундиалга бора олмайдиган ўйинчиларга буни қандай тушунтирасиз?

-   Бундай вазиятда мураббийга ниҳоятда оғир. Ахир Аргентинада яхши футболчилар кўп, бироқ жаҳон биринчилигига ҳамма ҳам бора олмайди. Ўз вақтида ўзим ҳам футбол ўйнаганман ва мусобақадан четда қолиб кетиш нима эканлигини жуда яхши биламан. Ўйлайманки, профессионал футболчи бундай вазиятни яхши тушунади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика