UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  0 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  0 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3 18:16Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди  4 17:54"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 17:22"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев  0 16:57Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  2 16:30"Реал" бош мураббийи Кепани қайтармоқчи  1 16:05Суперлига. 15-16-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  2 15:41"Лейпциг" Хави Симонс қайтганини эълон қилди  1 15:30Гвардиола "Челси" бош мураббийини мақтади  1 15:03"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев  8

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Япония Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Япония

Жаҳон чемпионати иштирокчилари "С" гуруҳи вакили Япония терма жамоаси ҳақида сўз юритамиз.
Япония терма жамоаси Осиёнинг етакчи жамоаларидан ҳисобланади. Бу терма жамоаси ўзининг илк расмий ўйинини 1917 йилга келиб ўтказган. Лекин жамоа 1990 йилларга келиб ўз мақеини яхшилаб олган. Япония футбол лигаси 1993 йил ташкил этилган ва шундан сўнг Японияда футболга бўлган эътибор анча кучайган ва миллий терма жамоага катта эътибор қаратила бошлаган.



Илк бор Япония 1994 йилдаги мундиалда иштирок этиш учун яқин келган, аммо Ироқдан учралган мағлубият уларни мундиалда иштирок этиш орзуларини яна тўрт йилга узайтириб юборган. Кейинги имкониятдан эса Япония унумли фойдаланади  ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. Япониянинг мундиалдаги илк иштироки омад ва шу билан бирга ўта қийин кечади. Уларни жой олган гуруҳдан Аргентина, Хорватия ва Ямайка каби кучли жамоалар ўрин олишади. Японияликлар ҳар уччала ўйинни ҳам бой беришганига қарамай, Аргентина ва Хорватияга қарши баҳсда яхши ўийн кўрсатишади. Аргентина ва Хорватия Японияни катта қийинчилик билан кичик (1:0) ҳисобида мағлуб этишади. Ямайка билан бўлган учрашувда эса 2:1 ҳисоби қайд этилади.

Шундан сўнг, кейинги мундиал айнан Осиё минтақасида бўлиб ўтади. Бу чемпионатга Япония ва Жанубий Корея мезбонлик қилишади. ЎЗ уйида бўлиб ўтган мундиалда  "самурайлар" анчагина яхши иштирок этишади ва гуруҳ босқичидан ўтишга мувофақ бўлишади. Ўз ватанида бўлган чемпионатда Япония бельгия билан дуранг ўйнайди. Россия ва Тунисни эса мағлуб этишни уддасиданг чиқишади. Кейинчалик 1/8 финал босқичида эса Туркияга имкониятни бой беришади.



Кейинги Германия бўлиб ўтган мундиалда ҳам Япония ўз иштирокини таъминлайди. Лекин Германиядаги жаҳон чемпионатида уларни ишлари юришмайди. Австралия, Бразилия ва Хорватия билан бир гуруҳдан ўрин олган "самурайлар" ҳеч бир ўйинда ғалаба қозона олишмайди ва мундиални гуруҳ босқичида тўхтатишга мажбур бўлишади.

2010 йил ЖАРда бўлиб ўтган мундиалга Япония мезбонлардан кейин биринчи бўлиб жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи чиптани қўлга киритишади.  Улар айнан Тошкентда Ўзбекистон устидан кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишади ва ЖАРдаги илк чиптани ўзлариники қилиб олишади.

ЖАРдаги мундиал Япония учун ёмон бўлмайди. Япония гуруҳда Голландия, Дания ва Камерун терма жамоалари билан кураш олиб боради ва Голландиядан кейинги ўринда гуруҳни ижобий натижа билан якунлайди. Плей-оффд эса Парагвай терма жамоаси билан тўқнаш келган "самурайлар" пенальтилар сериясида уларга мағлуб бўлишади ва бу мундиални ҳам 1/8 босқичида якунлашларига тўғри келади.



Япония учун ҳозирча энг юқори натижа бу нимчорак финал босқичи ҳисобланади. Альберто Заккерони бошчилигидаги "самурайлар" ушбу мундиалда ўз кўрсаткичларини янада юқорилаш илинжида Бразилияга ташриф буюришмоқда.  

Япония таркибига назар ташлайдиган бўлсак, "Милан" аъзоси Кейсуке Хонда, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Шинжи Кагава, "Саутгемптон" ҳимоячиси Мая Йошида ва бир қатор Германия бундеслигаси ҳавосидан нафас олган тажрибали футболчиларга кўзимиз тушиши мумкин. Жамоани ҳам анча бой тажрибага эга италиялик мутахассис бошқариб бормоқда.

Японияни гуруҳи анча қизқиқарли ва бир-бирига мос рақиблар тўқнашуви бўлади десак муболаға бўлмайди. Япония жамоаси кучли рақибларга қарши қандай ўйнашни яхши билади ва бу уларни тажрибасида ҳам кўп бўлган. Колумбия, Греция ва Кот-д`Ивуар каби жамоалар билан бир хил даражада ўйнаши мумкин бўлган саноқли Осиё жамоалирдан бири айнан Япония терма жамоаси.



Япониянинг энг асосий мақсади бу гуруҳдан чиқиш ҳисобланади.

Альберто Заккерони бу ишни амалга ошира оладими-йўқми буни амалда билиб оламиз.



Япония терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил
: 1917

Минтақаси: Осиё

Бош мураббий: Альберто Заккерони (Италия)

Жамоа сардори: Макото Хасебе

Энг кўп ўйнаган футболчи: Ясухито Эндо (138 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Кунишиге Каматото (80 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни 37

Илк ўйини: Япония - Хитой 0:5 (1917 йил)

Энг йирик ғалабаси: Япония Филиппин 15:0 (1967)

Энг йирик мағлубияти: Япония - Филиппин 2:15 (1917)

Эришган ютуқлари:
Осиё чемпиони: 4 марта (1992, 2000, 2004, 2011)



Япониянинг ЖЧ-2014 учун якуний таркиби

Дарвозабонлар: Эйжи Кавашима ("Стандарт", Бельгия), Шусаку Нишикава ("Урава Редс"), Шуичи Гонда ("Токио")

Ҳимоячилар: Юто Нагатомо ("Интер", Италия), Ясуюки Конно ("Гамба Осака"), Мая Йошида ("Саутгемптон", Англия), Атсуто Учида ("Шальке", Германия), Хироки Сакаи ("Ганновер", Германия), Готоку Сакаи ("Штутгарт", Германия), Масато Моришиге ("Токио"), Масахико Иноха ("Жубило Ивата").

Ярим ҳимоячилар: Ясухито Эндо ("Гамба Осака"), Кейсуке Хонда ("Милан", Италия), Шинжи Кагава ("Манчестер Юнайтед", Англия), Макото Хасебе ("Нюрнберг", Германия), Тошихиро Аояма ("Санфречче Хиросима"), Хироши Кийотаке ("Нюрнберг", Германия), Хотару Ямагучи ("Серезо Осака"), Манабу Саито ("Йокогама Маринос").

Ҳужумчилар: Шинжи Оказаки ("Майнц", Германия), Йоичири Какитани ("Серезо Осака"), Юя Осако ("Мюнхен 1860"), Йоширо Окубо ("Кавасаки Фронтале").


Эслатиб ўтамиз, Япония терма жамоаси Бразилиядаги мундиалда Колумбия, Греция ва Кот-д'Ивуар билан бир гуруҳдан ўрин олган. 


Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика