UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Гондурас Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Гондурас

Жаҳон чемпионати "Е" гуруҳи вакили Гондурас терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Бу терма жамоа анча йиллар мобайнида айтарли натижаларга эриша олмаган. Бу мамлакатда футболга бўлган эътибор 1980 йилларга келиб анча кучайган ва айнан ўша йиллари Гондураснинг илк олтин даври бошланган. 1982 йилдаги мундиалга йўлланма олган Гондурасни Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишган. Гарчи гуруҳдан чиқа олишмаган бўлсада, Ирландия ва Испанияга қарши ўйинларда дуранг натижасини қайд этишни уддасидан чиқишган. Бу Гондурасдек жамоа учун ёмон натижа эмас эди.
Шунингдек, Гондурас КОНКАКАФ Олтин Кубогида икки бор иккинчи ўрин билан тақдирланган.
2001 йили Гондурас терма жамоаси  Колумбияда бўлиб ўтган Америка кубогига таклиф олади. Ўшанда терма жамоа катта сенсация қайд этиб, чорак финалда Бразилияни мағлуб этади. Лекин уларга финалга чиқиш насиб этмайди. Учинчи ўрин учун бўлган баҳсда эса Уругвайни доғда қолдиришади ва бронза медалларига эга чиқишади.


Гондураснинг кейинги мундиалдаги иштироки 2010 йилга келиб амалга ошди. ЖАРда бўлиб ўтган чемпионатда Гондурас Чили, Испания ва Швейцария билан бир гуруҳдан ўрин олишган эди. Швейцария билан дуранг қайтган Гондурас, Испания ва Чилига имкониятни бой бериб, яна гуруҳда қолиб кетган эди.
Ҳозирча бу жамоа гуруҳдан нарига ўта олмаган ва ҳалигача мундиалда ғалаба нималигини билмай келмоқда.
Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиал улар учун учинчиси ҳисобланади. Гондураснинг асосий мақсади бу Жаҳон чемпионатларидаги илк ғалабани қўлга киритиш. Улар бу ишни амалга ошириш бор кучларини ишга солишлари аниқ.



Гондурасни ҳозирда колумбиялик Луис Фернандо Суарез бошқариб бормоқда. Унинг қўли остида асосан Гондурас чемпионатида иштирок этадиган футболчилар жамланишган. Жамоа сафида Англия премьер лигасида ўйнайдиган бир нечта футболчи ҳам бор. Бу "Уиган" ярим ҳимоячиси Эспиноза, "Халл Сити" вакили Майнор Фигероа, "Сток Сити" аъзоси Уилсон Паласиос каби тажрибали футболчилар ҳам мавжуд. Гондураснинг асосий вазифаси бу галги мундиалда ҳам муносиб иштирок этиш. Жамоа гуруҳдан чиқиш эҳтимоли юқор иэмас. Агарда улар бу қийин ишни амалга ошира олишса, шубҳа йўқки, Гондурас футболчилари ватан қаҳрамонлари даражасига чиқиб олишлари мумкин.


Гондурас терма жамоаси ҳақида
:

Ташкил топган йил: 1921

Минтақаси
: КОНКАКАФ

Бош мураббий: Луис Фернандо Суарез (Колумбия)

Жамоа сардори: Ноэль Вальядарес

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Амадо Гевара (138 ўйин)

Энг яхши тўпурар
: Карлос Павон (58 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 30

Илк ўйин
: Гватемала - Гондурас 10:1 (1921 йил)

Энг йирик ғалабаси: Гондурас - Никарагуа 13:0 (1946 йил)

Энг йирик мағлубияти
: Гватемала - Гондурас 10:1 (1921)

Эришган ютуқлари:

КОНКАКАФ Олтин кубоги соҳиби: (1981)


Гондурас терма жамоасининг якуний таркиби:

Дарвозабонлар: Ноэль Вальядарес («Олимпия»), Донис Эскобер («Олимпия»), Луис Фернандес Лопес (РСА).

Ҳимоячилар
: Брайан Бэкелес («Олимпия»), Арнольд Перальта («Рейнджерс»), Эмилио Изагирре («Селтик»), Оскар Гарсия («Динамо» Хьюстон), Майнор Фигероа («Халл Сити»), Виктор Бернардес («Сан-Хосе»), Серхио Мендоса (УСК).

Ярим ҳимоячилар
: Осман Чавес («Циндао Джонун»), Хуан Монтес («Мотагуа»), Луис Гарридо («Олимпия»), Роджер Эспиноза («Уиган»), Хорхе Кларос («Мотагуа»), Уилсон Паласиос («Сток Сити»), Оскард Бонек («Динамо» Хьюстон), Энди Наджар («Андерлехт»), Марвин Чавес («Колорадо Рапидс»).

Ҳужумчилар: Жерри Бенгстон («Нью-Инглэнд Революшн»), Жонни Паласиос («Олимпия»), Карло Костли («Верия»), Марио Мартинес («Реал Сосьедад»).


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика