UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   6 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  11 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  6 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  12 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  5 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2

ЖЧ-2014. Колумбия - Уругвай. Превью Янгиликлар

ЖЧ-2014. Колумбия - Уругвай. Превью

Колумбия ва Уругвай 1/8 финал босқичида тўхтаб қолишмоқчи эмас, шу боис икки Жанубий Америка жамоасининг тўқнашуви қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.
Колумбия дастлабки икки турдан сўнг кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлишганди. Шу боис Японияга қарши аралаш таркиб билан ўйнади. Уругвайликлар эса мундиални мағлубият билан бошлди ва фақат сўнгги турда Италияни доғда қолдириб плей-оффга чиқди. Аммо битта ўйиндан иборат бўлган баҳсларда Уругвайнинг тажрибалироқ эканлиги барчага аён.



Колумбия - Уругвай
29 июнь. 01:00
Бош ҳакам
: Бёрн Куйперс (Голландия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сандер Ван Рокел (Голландия), Эрвин Зейнстра (Голландия)
Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия).

Тахминий таркиблар:
Колумбия
: Оспина — Армеро, Сапата, Йепес, Суньига — Карлос Санчес, Агилар — Куадрадо, Жеймс Родригес, Ибарбо — Тео Гутьеррес

Уругвай: Муслера — Касерес, Хименес, Годин, А.Перейра — Гонсалес, Риос, Кристиан Родригес — Лодейро — Форлан, Кавани

Жароҳат олганлар: Лугано (Уругвай)

Дисквалификация қилинганлар: Суарес (Уругвай)

Биттадан огоҳлантиришга эга: Карлос Санчес, Гуарин — Муслера, Годин, Лугано, Риос



Ўйиндан олдинги фикрлар

Хосе Пекерман (Колумбия бош мураббийи):


"Уругвайга қарши ўйинга жиддий тайёрланаяпмиз. Суарес бўладими ёки бўлмайдими фарқи йўқ, рақиб жуда кучли. Уларнинг таркибида ташвиш туғдира оладиган футболчилар етарли. Бу биз учун катта синов. Ўзимизга бўлган ишончни йўқотмаган ҳолда ғалаба сари юриш керак".

Оскар Табарес (Уругвай бош мураббийи):

"Суарес хато қилди, бироқ гуруҳдан чиқишимизда у катта роль ўйнади. Уругвай мухлислари хотиржам бўлишсин. Суареснинг кетиши бизга ёмон таъсир қилмайди. Колумбияга қарши ўйинда чорак финалга чиқиш учун барча ишни қиламиз".



Ўзаро ўйинлар:

Битта қитъа жамоалари ўзаро 38 марта тўқнаш келишган. 11 марта Колумбия, 18 марта Уругвай зафар қучган. 9 бор ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Тўплар нисбати Уругвай фойдасига: 54:43.

Бу жамоалар ўртасидаги охирги баҳс (11.09.2013) Уругвай — Колумбия 2:0 (Голлар: Кавани, Стуани)

- 1962 йилги мундиалда ушбу икки жамоа тўқнаш келишган. Уругвайнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган баҳсда Колумбия терма жамоаси дарвозасига Диего Форланнинг бобоси Хуан Карлос Корассо урган;



Қизиқарли фактлар

- Колумбия кетма-кет 10 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти. Сўнгги бор жамоа 2013 йил сентябрь ойида айнан Уругвайга имкониятни бой бериб қўйганди;

- Колумбия фақат бир марта Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида иштирок этган. 1990 йилдаги Камерунга қарши баҳсда жамоа мағлуб бўлган (1:2);

- Уругвай 2010 йилги ЖЧда Франция билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйганидан сўнг мундиалларда 8та ўйин ўтказди ва барчасида камида биттадан гол урди;

- Уругвай сафида Луис Суарес майдонга тушмаган охирги икки ўйинда ютқазиб қўйган: 2010 йил Голландияга (2:3) ва 2014 йил Коста-Рикага (1:3).


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика