UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  3 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

ЖЧ-2014. Гондурас - Эквадор. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Гондурас - Эквадор. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг “Е” гуруҳида 2-тур баҳслари ўтказилади.
Гондурас Эквадорга қарши баҳс олиб борса, Франция Швейцария билан беллашади.

Гондурас ҳам, Эквадор ҳам биринчи турда мағлубиятга учрашди. Гондурас Францияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Эквадор анча қизиқарли кечган баҳсда Швейцариядан мағлуб бўлди.



ЖЧ-2014. “Е” гуруҳи. 2-тур
ГОНДУРАС - ЭКВАДОР
Куритиба. “Арена Байшада” стадиони
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)

Тахминий таркиблар

Гондурас: Вальядарес — Бекелес, Бернардес, Фигероа, Исагирре — Бонек Гарсия, Гарридо, Кларос, Эспиноса — Костли, Бенгтсон
Эквадор: Домингес — Паредес, Гуагуа, Эрасо, В.Айови — А.Валенсия, Груэсо, Нобоа, Монтеро — Э.Валенсия, Кайседо

Жароҳат олганлар: йўқ
Дисквалификация: Паласиос (Гондурас)

Бугун мағлубиятга учраган жамоалар ўзаро масалани ҳал қилиб олишади. Ўйиндан олдин жуда қизиқ вазият юзага келган. Гондурас терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи Луис Суарес аввалги жаҳон биринчилигида Эквадорни, ҳозирда Эквадорни бошқараётган Рейнальдо Руэда эса тўрт йил олдин Гондурасни бошқарган. Шундай экан, ҳар иккала мураббий бир-бирларининг жамоаси ҳақида яхши маълумотга эгалар.



Аввалги баҳсда Франция билан кураш олиб борган Гондурас ўзидан яхши таассурот қолдирмади. Жамоа кўпроқ қўпол ва бетайин ўйин кўрсатиши билан ажралиб турди. Шунга қарамай, 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Гондурас термаси устозида янги вариантларни синаб кўриш учун вақт кўп эмас. Қолаверса, жамоа захира ўриндиғида маҳоратли футболчилар деярли йўқ ҳисоби. Шундай экан, янги кучлардан кимни тушириш масаласи ҳам қийин.

Гондурас сафида бугунги учрашувни дисквалификация туфайли Паласиос ўтказиб юборади, унинг ўрнини Кларос эгаллаши кутиляпти. Марказий ҳимояда тўп сурадиган Бернардес жароҳат олганди, бироқ унинг аҳволи ҳозир тузук ва бугунги баҳсда қатнашиши мумкин. Ўз навбатида Эквадор терма жамоасида ҳам муаммолар бор. Гарчи жамоа дастлабки турда мағлубиятга учраган бўлса-да, бугунги баҳсда Эквадорга фаворит сифатида қаралмоқда. Бундан ташқари, бош мураббий таркибга унчалик ўзгартириш киритмаса керак.



Луис Суарес (Гондурас термаси бош мураббийи):
“Биз жаҳон чемпионатигача узоқ йўл босиб келдик. Бразилияга келиш учун мураббийлар штаби ва футболчилар катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Шундай экан, бекордан бекорга мусобақадан чиқиб кетишни истамаймиз”.

Рейнальдо Руэда (Эквадор термаси бош мураббийи):
“Менда Гондурас терма жамоасидан илиқ хотиралар қолган. Ўйлайманки, бугун баҳсдан кейин ҳам улар билан яхши муносабатда бўлиб қоламиз. Аммо майдонда дўстлар бўлмайди, бу ерда ҳақиқий жанг кетади”.

Ўзаро учрашувлар - 13 ўйин: +2=8-3 13:14
Охирги учрашув: 20.11.2013. Гондурас — Эквадор - 2:2 (Костли 2та — Х.Айови, Э.Валенсия)

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика