UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

ЖЧ-2014. Бразилия – Колумбия. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Бразилия – Колумбия. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугундан чорак финал баҳслари старт олади.
Мусобақа ғолиблиги учун асосий фаворитлардан бири Бразилия бу босқичда Колумбияни синовдан ўтказади. Кўпчилик чорак финалда Бразилияга осон рақиб тушди деяётган бўлиши мумкин, бироқ Колумбия ўз ўйинлари орқали чорак финалга лойиқлигини кўрсата олди ва ҳақли равишда шу босқичгача етиб келди. Энди эса буёғи ярим финалга бир қадам қолди.

Бразилия чиройли ўйин намойиш эта олмаяпти, лекин улар мезбон бўлгани учун ҳам эътибор юқори бўлиб қолаверади. “Пентакампеонлар” аввалги босқичда Чили устидан пенальтилар сериясида зўрға ғалаба қозонишди. Умуман олганда, Бразилияни ҳар бир ўйинидан кейин танқид қилишмоқда, лекин улар ҳозирча мусобақада ва ҳали ҳеч нарса йўқотилмади.



Хосе Пекерман бошқараётган Колумбия эса гуруҳдаги учала баҳсни ўз фойдасига ҳал этди. Нимчорак финалда эса Уругвай устидан ишончли тарзда ғалабага эришди, Жеймс Родригеснинг иккита голи эвазига. Ўзаро ўйинлардаги статистика шуни кўрсатяптики, Бразилия ҳар доим Колумбияни мағлубиятга учратиб келган. Колумбия Бразилияни охирги марта 1991 йил мағлуб этган экан.

Ўйиндан олдин колумбияликлар таркибида муаммо йўқ. Уларнинг ҳамма футболчилари бўлажак баҳсга тайёр. Лекин Бразилияда битта катта йўқотиш бор: карточкалар сабаб Луис Густаво навбатдаги баҳсни ўтказиб юборади. Шундай экан, унинг ўрнида Фернандиньо ёки Паулиньо тўп тепиши мумкин.



ЖЧ-2014. ¼ финал
БРАЗИЛИЯ — КОЛУМБИЯ
Форталеза. “Кастелан” стадиони
Бош ҳакам: Карлос Веласко Карбальо (Испания)

Тахминий таркиблар

Бразилия: Жулио Сезар — Дани Алвеш, Тиаго Силва, Давид Луис, Марсело — Паулиньо, Фернандиньо, Оскар — Халк, Фред, Неймар

Колумбия: Оспина — Суньига, Сапата, Йепес, Армеро — Санчес, Агилар — Куадрадо, Ж. Родригес, Ж. Мартинес — Гутьеррес

Дисквалификация: Луис Густаво (Бразилия)



Луис Фелипе Сколари (Бразилия термаси бош мураббийи):
“Колумбия мазкур жаҳон чемпионатини безаб турибди. Рақиб сафида кучли футболчилар етарли, улар ўйинни яхши ташкил қила олишади. Чили ва Колумбияни таққослайдиган бўлсам, чиликлар жангчи, колумбияликлар эса техника томондан зўр. Ўйлашимча, Колумбия Чилидан анча кучли”.

Хосе Пекерман (Колумбия термаси бош мураббийи):
“Бразилия ярим финалга чиқишга ҳаракат қилади, бу эса улар учун ортиқча босимни келтириб чиқаради. Маҳоратли футболчилар уларда ҳам, бизда ҳам бор, демак майдонда чинакам “жанг” кетади”.

Қизиқарли фактлар
-   Барча гуруҳ ғолиблари чорак финалга қадар етиб келишди
-   Колумбия ўз тарихида илк марта ЖЧ чорак финалига чиқди
-   Бразилия кетма-кет олтинчи марта чорак финалда ўйнайди
-   Жеймс Родригес тўртта учрашувда ҳам гол урди. 1998 йилги ЖЧда Кристиан Вьери шунақа натижа кўрсатганди.

Х.Холиқов тайёрлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика