UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

ЖЧ-2014. Аргентина – Бельгия. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Аргентина – Бельгия. ПРЕВЬЮ

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионатида бугун чорак финалнинг яна иккита учрашуви бўлиб ўтади.
“Манэ Гарринча” номли стадионда Аргентина ва Бельгия ярим финалга чиқиш учун ўзаро баҳс олиб боради. Нимчорак финалда ҳар иккала жамоа ҳам қийин учрашувни ўтказди. Аргентина Швейцария устидан бир амаллаб ғалаба қозонган бўлса, Бельгия мураккаб кечган ўйинда АҚШни мағлубиятга учратди. Энг қизиғи, олдинги иккита баҳсда ҳам қўшимча бўлимлар ўйналди.

Мана энди томонлар ярим финалга чиқиш учун ўзаро баҳс олиб боришади. Албатта, фаворит сифатида Аргентина тилга олинаётгани бор гап, лекин Бельгиянинг мақсади мўъжиза кўрсатиш ҳисобланади ва бунинг учун улар охиригача курашишга тайёр.



Бугун жароҳати туфайли Серхио Агуэро ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Шунингдек, Рохо сариқ карточкалар сабаб ўйинни ўтказиб юборади. Унинг ўрнида Басантанинг ҳаракат қилиши кутилмоқда. Агуэронинг ўрнида эса Лавесси эмас, балки Родриго Паласио тўп суради.

Бельгия термаси устози Марк Вильмотс аввалги беллашувларда таркибни бир неча бор алмаштириб кўрди. Лекин буёғига экспериментлар кетмайди. Мураббий энг кучли таркибни туширишга ҳаракат қилади. Аввалги беллашувда ўзини кўрсата олмаган Оригининг ўрнини Лукаку эгаллайди.



ЖЧ-2014. ¼ финал
АРГЕНТИНА – БЕЛЬГИЯ
Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)

Тахминий таркиблар

Аргентина: Ромеро — Сабалета, Ф.Фернандес, Гарай, Басанта — Маскерано, Гаго, Ди Мария — Месси — Паласио, Игуаин

Бельгия: Куртуа — Альдервейрельд, ван Бюйтен, Компани, Вертонген — Витсель, Феллайни — Миральяс, де Брейне, Азар — Лукаку

Жароҳат олганлар: Агуэро — Вермален
Дисквалификация: Рохо (Аргентина)

Швейцария билан кечган баҳсда Месси тўп киритмаган бўлса-да, катта ҳажмдаги ишни бажарди. Қолаверса ўйин охирларида айнан унинг тўп узатишидан сўнг Ди Мария гол уришга муваффақ бўлди. Кўпчилик Аргентина терма жамоаси фақат Мессидан иборат эмас деяётган бўлса-да, аслида ундай эмас. Негаки баъзи ўйинларда кўрдик, Мессисиз Аргентина қандай жамоага ўхшаб қолишини.



Алехандро Сабелла (Аргентина термаси бош мураббийи):
“Таркибингда Мессидек ўйинчи бор экан, барибир унга боғланиб қоласан. Бутун жамоа каби Месси ҳам бош соврин учун курашмоқда. У - дунёдаги энг яхши футболчи, лекин айни пайтда жамоанинг бир аъзоси холос”.

Марк Вильмотс (Бельгия термаси бош мураббийи):
“Мен учун жамоамда Месси ёки Неймарга ўхшаган алоҳида юлдуз бўлгандан кўра якдил коллектив бўлгани маъқул. Аргентинага қарши баҳсда биз фаворит эмасмиз, аммо рақиб доим ҳам бир текис ўйин кўрсатмаяпти. Бундан эса фойдаланиб қолмоқчимиз”.

Охирги учрашув - 26.06.1986. Аргентина — Бельгия 2:0 (Марадона - 2)

Қизиқарли фактлар
- Аргентина охирги учта ЖЧда чорак финалга қадар етиб келган ва ярим финалга ўта олмаган.
- Аргентинанинг тўп билан ўртача муомаласи 64,3 фоизни ташкил қилмоқда, бу эса чорак финал иштирокчилари орасида энг яхши кўрсаткичдир.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика