UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  17 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  16 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  5 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  1 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  3

ЖЧ-2013 (U-17). Диққат қилинг, Фужайрадан гапирамиз! Янгиликлар

ЖЧ-2013 (U-17). Диққат қилинг, Фужайрадан гапирамиз!

Бугун эрталаб бир нечта юртдошлар билан Тошкентдан БАА мамлакати сари йўлга чиққандик.
Тушга яқин БААнинг энг йирик шаҳарларидан бири Дубайга етиб келдик. Меҳмонхонада бироз дам олгач, Нодирхўжа Юлдашев иккаламиз Фужайра томон автобусда йўлга чиқдик.

Айни пайтда шаҳардаги “Фужайра” марказий стадионида Хорватия – Панама баҳсининг иккинчи бўлими давом этмоқда. Бу ўйин якунига етгач, гуруҳдан ўрин олган навбатдаги баҳс бошланади. Бунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Марокаш термасига қарши баҳс олиб боради.

Фужайрадаги стадион жуда ихчам қилиб қурилган. Мухлислар учун фақат иккита трибуна мавжуд бўлиб, дарвозалар орқасида трибуна барпо этилмаган. Шунга қарамай, стадион жуда шинамгина. Айнан футбол ўйнаш учун қурилган деб бемалол айтса бўлади.

Хорватия – Панама ўйинига ташриф буюрган мухлисларни кўп деб бўлмайди. Аксарият ўриндиқлар бўм-бўш. Аммо Тошкент вақти билан 21:00да бошланадиган Ўзбекистон – Марокаш баҳсида стадион ҳаминқадар тўлиши кутиляпти. Чунки то ўйин бошлангунча бу ерга Дубайдан ўзбекистонлик ишқибозларнинг етиб келишлари турган гап. Қолаверса, Марокаш жамоасига ён босадиган бир нечта ишқибозлар аллақачон келиб бўлишди ва стадион ташқарисида Марокаш давлат байроғини кўтарганча ўз жамоаларини олға ундашмоқда.

Боягина Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари стадионга етиб келишди. Футболимиз мутасаддиларидан Асқар Толибжонов (Терма жамоалар маркази директори) билан Фарҳод Магометов (ПФЛ бош директори) ҳам шу ерда ҳозир-у нозир ва улар ҳам вакилларимиз иштирокидаги учрашувни интиқлик билан кутишмоқда.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика