Жанубий Кореяга қарши 12-ўйин

Narzulla Saydullayev
21 янв 2015, 21:40
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогининг чорак финалида Жанубий Кореяга қарши ўйнайди.
Ушбу баҳс жамоаларнинг ўзаро 12-учрашуви бўлади. Шу кунга қадар бўлиб ўтган 11та ўйинда корейслар 8 марта ғалаба қозонишган. Икки бор баҳс дуранг натижаси билан тугаган. Ўзбекистон Жанубий Кореяни фақат бир бор таслим қила олган. Тўплар нисбатида рақиб устун: 25:12.

Эътиборлиси ушбу ягона ғалабани дастлабки тўқнашувга қўлга киритганмиз. 1994 йил Осиё ўйинлари ярим финалида Азамат Абдураимов томонидан урилган гол корейсларнинг мағлубиятини таъминлаганди.

Икки дуранг Жаҳон чемпионатлари саралашида қайд этилган. 2005 йил Тошкентда ўтган баҳсда Максим Шацких ҳисобни очган, сўнгги дақиқада Парк Чу Юн гол уриб корейсларни мағлубиятдан қутқариб қолганди - 1:1.

2012 йил яна Тошкентдаги баҳс дуранг билан тугаган - 2:2.

Кореяга қарши Осиё Кубокларида фақат бир бор тўқнаш келганмиз. 2011 йил Қатарда бўлиб ўтган мусобақанинг 3-ўрин учун ўйинида рақибларимиз 3:2 ҳисобида зафар қучишган.

СанаМезбон ҲисобМеҳмон

Ўйин мақоми

13.10.1994Ўзбекистон 1:0Жанубий КореяXII Осиё ўйинлари.
12.09.1997 Жанубий Корея 2:1Ўзбекистон ЖЧ-1998 саралаши
18.10.1997Ўзбекистон 1:5Жанубий КореяЖЧ-1998 саралаши
30.03.2005 Жанубий Корея 2:1Ўзбекистон ЖЧ-2006 саралаши
03.06.2005Ўзбекистон 1:1Жанубий КореяЖЧ-2006 саралаши
05.07.2007 Жанубий Корея 2:1Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
11.10.2008Жанубий Корея 3:0ЎзбекистонЎртоқлик учрашуви
28.01.2011 Жанубий Корея 3:2Ўзбекистон Осиё кубоги 2011
25.02.2012Жанубий Корея 4:2ЎзбекистонЎртоқлик учрашуви
11.09.2012 Ўзбекистон 2:2Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралаши
11.06.2013Жанубий Корея 1:0ЎзбекистонЖЧ-2014 саралаши
 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›