Жанубий Корея терма жамоа мураббийи: “Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошласак яхши бўларди”

Tolibjon Qosimov
17 июн 2014, 11:34
Жанубий Корея бош мураббийи Хон Мён-Бо Россия билан баҳсда мундиалдаги илк ғалаба муҳимлигини ва гуруҳдаги барча ўйинларга кучни тўғри бўлиш кераклигини айтиб ўтди.
“Турнирдаги илк ўйин биз учун гуруҳ босқичида катта аҳамиятга эга. Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошласак яхши бўлар эди, аммо ўйинни бой бермаслик ҳам муҳим. Россия билан учрашувдан кейин бизда яна иккита ўйин қолади. Биз жаҳон чемпионатида узоқроққа боришни режалаштирганмиз” – дейди Хон Мён-Бо.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com