"Зенит" академияси ва Nissan Нижний Новгородда 7 дан 12 ёшгача бўлган болалар ўртасида танлов ўтказади
19 окт 2016 13:59
Янгиликлар


"Зенит" академияси ва Nissan Нижний Новгородда 7 дан 12 ёшгача бўлган болалар ўртасида танлов ўтказади
"Зенит" академияси ва клубнинг расмий ҳамкори 7 дан 12 ёшгача бўлган болаларни Нижний Новгородда бўлиб ўтадиган танловга таклиф қилади.
Бу ҳақда питерликларнинг расмий сайти эълон қилди. Нижний Новгород босқичи 23 октябрь куни "Сормович" спорт клубида бўлади. Программадан - Академия мураббийларидан мастер-класс, Nissan автомобилларининг тест-драйви, мусобақалар ўрин олган. Ғолиблар дам олиш кунини Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиш, "Петровский" стадионида сайр қилиш ва "Газпром - Академия"сига кириш имкониятига эга бўлади.

Фикрлар