UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Зеедорфнинг мураббийликдаги омадсизлиги давом этади Янгиликлар

Зеедорфнинг мураббийликдаги омадсизлиги давом этади

Мисрдаги қитъа биринчилигида қайд этилган қониқарсиз натижадан сўнг, Камерун футбол федерацияси мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Кларенс Зеедорфни истеъфога чиқарди.

Шунингдек, Зеедорфнинг мураббийлар штабидан жой олган Патрик Клюйверт вазифасидан озод этилган. 

Кларенс Зеедорф шогирдлари Африка Миллатлар Кубоги-2019нинг 1/8 финалидан ўрин олган Нигерияга қарши баҳсда имкониятни бой бериб (2:3) қўйишганди. Қайд этилишича, Зеедорф эндиги фаолиятини «Реал» академиясида давом эттиради.

Зеедорф бошқарувида камерунликлар 13 баҳсда майдонга тушиб, шуларнинг 4тасида ғалаба қозонди ва 5 бора дуранг ўйнади. Шунингдек, яна 4 учрашувда эса улар рақибларига имкониятни бой беришган.

Аввалроқ, 43 ёшли мутахассис «Милан», «Шэньчжэнь» (Хитой), «Депортиво» клубларида ҳам мураббий сифати кўп ишламаганди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика