Зе Роберто: “Ичмайман, чекмайман, иштаҳам карнай ва яхши ухлайман”
16 апр 2020 23:22
Янгиликлар
Зе Роберто: “Ичмайман, чекмайман, иштаҳам карнай ва яхши ухлайман”
“Реал” ва “Байер” жамоаларининг собиқ ярим ҳимоячиси спорт формасини бир маромда сақлаб туриш сирлари билан ўртоқлашди.
“Менинг салбий одатларим йўқ. Алкоголь истеъмол қилмайман, чекмайман, соғлом турмуш тарзига амал қиламан ва яхши ҳордиқ чиқараман. Оилам ҳам менга барча имкониятни яратиб берган.
Ўйлашимча, мен сингари фаолиятни узоқ давом эттиришнинг муҳим жиҳатлари бор. Инсон доим иштиёқ билан яшаш керак”, деди Зе Роберто.
Эслатиб ўтамиз, Зе Робертов 2017 йили 43 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар