UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Зайнутдинов "Бунёдкор" кўригидан ўта олмаган, Аҳметов эса "Пахтакор"га ўтиши мумкинмиди? Янгиликлар

Зайнутдинов "Бунёдкор" кўригидан ўта олмаган, Аҳметов эса "Пахтакор"га ўтиши мумкинмиди?

Асли келиб чиқиши таразлик, ўзбек оиласидан бўлган Бахтиёр Зайнутдинов 2017 йил "Бунёдкор" жамоасининг кўригига келади.

Афсуски у (ўзининг бахтига) Сергей Лушан ишончини қозона олмайди ва у яна "Астана"га қайтишга мажбур бўлади. Лекин хорижга чиқиб кетишни жуда қаттиқ истаган футболчи олдида "Ростов" варианти пайдо бўлади. Аммо улар футболчини сотиб олишни истамайдилар. Натижада Зайнутдинов ўзини трансфер ҳуқуқини ўзи сотиб олиб, "Ростов" сафига бориб қўшилади. Ойлик ҳам жуда катта эмас эди. 2019 йил "Ростов"да порлаган ярим ҳимоячи декабрь ойида Элдор Шомуродовнинг висол оқшомига ташриф буюрди. Жуда сипо, оддий, камтар бола эканлиги кўриниб турарди. Қаршисидан Сергей Лушан чиқиб қолди, Бахтиёр уни таниди.



- Салом!

- Салом!

- Мен, Сизнинг кўригингизда бўлган эдим. Аммо мени қабул қилмагансиз.

- Хм, яхши. Ҳозир қаердасан, қаерда чопаяпсан? (Лушан ким билан суҳбат қураётганини билмасди)

- "Ростов"да!


Суҳбат жараёнини кузатиб турган Гайрат унга (Хасбиуллин), бу Бахтиёр Зайнутдинов эканлигини айтганида, кулиб қўйганди.

Биров кулгули вазият тўғрими? Мана шу футболчи фақат ўзининг меҳнати ва интилиши билан бугун Россиянинг топ жамоаси сафига бориб қўшилди. Унга омад тилаймиз!



Яна бир қизиқ воқеа. Ҳозир ЦСКАда ўйнаётган қирғизистонлик Ильзат Аҳметов, 1994 йилларда таваллуд топган Қирғизистон ўсмирлар терма жамоаси сафида, Тошкентда Алексей Евстафеев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирларига қарши тўп тепади. Рақиб сафидаги 3 ёш кичик футболчининг ҳаракатлари "Пахтакор" селекционерларининг назарига тушади. Мазкур учрашувга Ильзатнинг отаси ҳам Тошкентга келган бўлган. Ҳарчанд, уни "Пахтакор"га олиб ўтишга ҳаракат қилишмасин, катта Аҳметов ўғлига аллақачон Россиянинг кучли жамоалари қизиқиш билдираётганини айтиб, узр сўрайди. Якунда унинг отасига бир киши ақилли маслаҳат беради.


- Россиянинг топ клубларида ўғлинг йўқолиб қолади. Сен ҳусусий мактабга боргин деб, ўша йиллари ном қозониб улгурган "Коноплева Академия"сини тавсия қилади. Шу тариқа ота фарзандини 2009 йилда Тольятти шаҳрига олиб боради. У ерда "пишган" болакай "Рубин"га ўтади. 16 ёши 8 ойида дебют қилган болакай, қозонликлар тарихида майдонга тушган энг ёш ўйинчи бўлди ва 2018 йил ЦСКА сафига бориб қўшилди.


Устоз, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев айтганларидек, ана холос....

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика