UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Суперлига старти "Сўғдиёна"га омадсиз келишда давом этади  0 08:04"Андижон" кетма-кет тўртинчи бор мавсумни мағлубиятсиз бошлади  2 07:00 Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0  2 02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  11 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  1 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  2 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  4 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  29 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  10 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  4

Зафар Тўраев: "Зоминда икки очко йўқотдик" Янгиликлар

Зафар Тўраев: "Зоминда икки очко йўқотдик"

Бу йил яна олий лигада иштирок эта бошлаган "Машъал" чемпионатнинг дастлабки турини сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказиб, дурангга имзо чекди - 1:1.
"Газчилар" сафида шу куни энг яхшилардан бири бўлган Зафар Тўраев "СА" талқинига кўра 1-турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Шу муносабат билан Тўраевни суҳбатга чорладик.

- Чемпионатнинг илк ўйини ҳеч бир жамоа учун осон кечмайди. Жумладан 15 март куни "Сўғдиёна"га қарши ўтган баҳс ҳам биз учун қийин бўлди. Мезбонлар устунликка эришди. Лекин майдоннинг холати ҳам яхши эмасди. Шунинг учун ўз ўйинимизни кўрсатишга қийналдик. Гарчи илк турда дуранг қайд этган бўлсакда, биз бу ўйинда икки очко йўқотдик. Чунки "Машъал" фақат уч очко олишни мақсад қилиб борганди.

- Энди тақвимга кўра иккинчи турни ўз майдонимизда "Бунёдкор"га қарши ўтказамиз. Амалдаги чемпион билан бўлажак баҳс ҳам қийин бўлади. Буни ҳозирдан англаб турибмиз. Лекин шунга қарамай фақат уч очко олиш учун майдонга чиқамиз. Чунки ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонмасак бўлмайди.

- "СА"ни кузатиб бораман. Очиғини айтсам, сайт ижодкорларининг 1-тур рамзий терма жамоасини тузганда ундан ўрин олишимни кутмагандим. Бу мен учун сюрприз бўлди десам ҳам бўлади. Лекин "Сўғдиёна"га қарши кечган баҳсда шахсан ўзимнинг кўрсатган ўйинимдан қониқиш хосил қилганим йўқ.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика