Зафар Полвонов: "Олмалиқ" ҳурматга лойиқ жамоа"
11 май 2015 16:30
Янгиликлар
Зафар Полвонов: "Олмалиқ" ҳурматга лойиқ жамоа"
Кеча бўлиб ўтган "Шўртан" - "Олмалиқ" (3:3) учрашувидан кейин "оқ бўрилар" ҳужумчиси Зафар Полвонов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтганди.
Бугун футболчи сайтимизга мурожаат этиб, кечаги гапларини собиқ жамоаси мухлислари ҳамда вакиллари бироз нотўғри тушунишгани ва бу учун узр сўрашга тайёрлигини айтиб ўтди.
"Мен "Олмалиқ" жамоасини ўртамиёна деб камситмоқчи эмасдим. Шунчаки улар билан ҳам ўйнаса бўлади деган маънода гапиргандим. Бу жамоа 2015 йилда таркибига бир қатор маҳоратли футболчиларни жалб этди ва юқори мақсадларни кўзлаганини биламан. Бу борада собиқ жамоамга омад тилайман. "Олмалиқ" сўнгги йилларда анча кучайди. Агарда гапларим уларга оғир ботган бўлса узр сўрайман. Мени бироз нотўғри тушунишибди", - дея ўз фикрларини якунлади Зафар Полвонов.
Фикрлар