UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  87 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Зафар Полвонов: "Мақсадим кўпроқ голлар уриш" Янгиликлар

Зафар Полвонов: "Мақсадим кўпроқ голлар уриш"

"Сўғдиёна" - "Шўртан" (0:2) учрашуви қаҳрамони бўлган Зафар Полвонов учрашув ҳақида сайтимизга қисқача интервью берди.

"Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Бу ўйинда омад бизларга кулиб боқди. "Сўғдиёна" жамоаси ҳам ёмон ўйнамади. Шунчаки бу баҳсда уларнинг омади юришмади. "Сўғдиёна" жамоасининг ҳимоядаги хатоларидан унумли фойдаланиб, кетма-кет голлар уриб олдим. Ғалабада бутун жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди деб ўйлайман. Биринчи даврада нега бу даражада ўйнай олмаганимни тўхталадиган бўлсак, жароҳат олганим ва захирада қолиб кетганим ўйинимга бироз ёмон таъсир этганди. Шу боис биринчи давра ўйинларида ўзим истагандек ўйнай олмагандим. Ҳозир эса ҳаммаси жойида, жисмоний ҳолатим ҳам яхши. Умид қиламанки, келгуси учрашувларда ҳам голлар уриб, жамоамга фойда келтираман. Мақсадим имкон қадар кўпроқ голлар уриб, мураббийлар ишончини оқлаш ва мухлисларимизни хурсанд этиш", - дейди Зафар Полвонов.


Эслатиб ўтамиз, "Шўртан" ҳужумчиси Зафар Полвонов Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Шўртан" баҳсида иккита гол киритди ва жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика