UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  1 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  3 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  15 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  9 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  9 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  17

Забиҳилло Ўринбоев: “Ушбу ғалаба орқали тарихни янгилай олдик” Янгиликлар

Забиҳилло Ўринбоев: “Ушбу ғалаба орқали тарихни янгилай олдик”

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори Забиҳилло Ўринбоев ЎФФ расмий сайтига интервью берди ва ғалаба учун барчага миннатдорчилик билдирди.

U-23 Осиё чемпионати чорак финалида Японияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ОЧ ярим финалига чиққан

“Ушбу ғалаба орқали тарихни янгилай олдик. Ушбу турнирлар тарихидаги ҳозирча энг яхши натижани кўрсатдик. Албатта, бу борада бизни қўллаб-қувватлаб турган ЎФФ раҳбариятига ва мухлисларга раҳмат. Биз ғалабалар билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

ЎФФ раҳбарияти бизни учрашувлардан олдин қўллаб-қувватлаб турибди. Бу албатта, бизга ҳар бир учрашувдан олдин куч беради. Қолаверса, бугунги совуқда стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик мухлисларга алоҳида раҳмат.

Биз Японияга қарши учрашувни жуда яхши ўтказдик. Футболчилар бор кучлари билан ўйнашди. Ушбу ғалаба билан барчани табриклайман. Бугунги учрашувдан олдин ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг терма жамоага йўллаган мурожаатномасини ўқиб чиқдик ва бундан албатта, хурсанд бўлдик. Бу эътибор ва ишонч бизга янада масъулият юклайди. Ушбу турнирда терма жамоага билдирилган ишончни оқлаш учун ҳаракат қиламиз”, - деди Ўринбоев.


Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика