"Ювентус"ни яна бир етакчи ҳимоячиси тарк этиш арафасида
28 июл 2017 07:46
Янгиликлар
"Ювентус"ни яна бир етакчи ҳимоячиси тарк этиш арафасида
Туриннинг "Ювентус" жамоасида кетма-кет олти бор чемпионликни нишонлаган швейцариялик ўнг қанот ҳимоячи Штефан Лихтштайнер фаолиятини Францияда давом эттирмоқчи.
Штефан Лихтштайнернинг хизматларига Франциянинг "Ницца" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Футболчи ва клуб ўзаро оғзаги келишувга ҳам эришишга муваффақ бўлган.
Унга кўра, Лихтштайнер "Ницца" билан 2+1 кўринишидаги шартнома борасида келишган.
"Ювентус" эса Лихтштайнерга ўринбосар топиб, уни қўлга киритганидан сўнг Лихтштайнерни қўйиб юбормоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Ювентус"ни бошқа бир ўнг қанот ҳимоячи Дани Алвеш тарк этганди.
"Ювентус" эса унинг ўрнига "Милан"дан Италия терма жамоаси аъзоси Де Шильони сотиб олганди.
Фикрлар