UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  1 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  0 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  3 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  9 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  2 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1 02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  7 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  9 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  9 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1

"Ювентус"да оддий "физрук"дан кучли мураббийга айланган Аллегри Янгиликлар

"Ювентус"да оддий "физрук"дан кучли мураббийга айланган Аллегри

Бугунги кунда "Ювентус" бош мураббийи Аллегри юлдузлар билан тил топиша оладиган, ҳатто захирадагиларни ҳам хафа қилмайдиган устоз номига сазовор бўлди.

Бир неча йил олдин Аллегри креатив ҳаракатлана оладиган ярим ҳимоя чизиғини яратиш ғояси бўлган. Массимилианонинг ўша рўйхатида Кристиан Эриксен, Коутиньо, Иско ва Адриен Рабьо бор эди. Лекин вақт ўтгани сари Аллегри бу тактикадан фойдаланиш истагидан 2 та сабаб туфайли воз кечишга қарор қилган. Биринчиси - клублар ўз етакчиларидан айрилишни исташмаган. Иккинчиси - юқорида саналган ўйинчининг ҳар бири 60 миллион евродан қиммат эди. Ҳатто «Ювентус»дек жамоа ҳам бундай катта ҳаражат қила олмасди.

Шундан сўнг, Аллегри режаларини ўзгартирди. Креатив ярим ҳимоячилар режаси ўрннига бир нечта вазифани бажара оладиган универсал ўйинчиларни излашга тушди. «Юве»нинг уддабурон менежерлари эса буни арзимаган нарх эвазига амалга оширишида Аллегрига ёрдам беришди. Пьяничга клуб 32 миллион евро тўлаб берган бўлса, Хедира ва Эмре Жан текинга келди (эркин агент). Бунинг орасида Блез Матюидини 20 миллионга Туринга кўчириб олиб келинди, Родриго Бентанкурни эса 12,5 миллион еврога харид қилишди.

Аллегри бу футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларини чекламади. Аксинча, улар ўзини қайтадан кашф этишларида ёрдам берди. Пьянич майдондаги асосий вақтида ҳужум қилувчи ярим ҳимоячи (40%) сифатида ўйнаган бўлса, 10% – ҳимояда ҳаракатланди. Жан эса асосан марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. «Ювентус»нинг бу мавсумдаги ўзига хос кашфиётларидан бири Бентанкур бўлди. У бутун майдон бўйлаб, ҳужумдан то ҳимоягача тезлик билан ҳаракат қилмоқда. Муҳими у бу ишни яхши уддалаяпти ва рақиб ҳужумини тўхтатишда ҳам, жамоа ҳужум қилганда ҳам ёрдамга улгурмоқда.

Аарона Рэмзини жамога олиб келиш ротация қилиш учун қўшимча имконият беради. Рэмзи зарур паллада ҳимояланишда, тўпни олиб қўйиш ва тезкорлик билан ҳужумни бошлашда фойдали ҳаракат қила олади. Аарон борлигининг ҳисобига Аллегри рақибга қараб, очко йўқотишдан ортиқча қўрқмай асосий футболчиларга дам бера олади. 


2014 йил Аллегри «Милан»дан «Ювентус»га ўтганида, минглаб мухлислар Турин клубини "физрук" билан шартнома имзолаганликда айблашганди. Массимилиано шу ўтган 4 мавсум давомида омадли трансферлар ва ностандарт тактик қарорлари туфайли нафақат мухлисларнинг, балки унга шубҳа билан қараган кўплаб мутахассисларнинг ҳам фикрини ижобий томонга ўзгартиришга муваффақ бўлди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика