"Ювентус" Закария билан келишиб олди
30 янв 2022 12:34
Янгиликлар
"Ювентус" Закария билан келишиб олди
"Ювентус" ўз таркибига Менхенгладбахнинг "Боруссия"си ярим ҳимоячиси Денис Закарияни қўшиб олишга яқин турибди.
Унга кўра, "Юве" 25 ёшли футболчининг трансфери учун 5 миллион евро тўлайди. Шунингдек, яна 2 миллион еврони бонуслар тарзида ваъда қилади. Футболчи Турин клуби билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Унда йилига 2,7 миллион евро маош олади.
"Ювентус" Родриго Бентанкурни сотиб юборгандан кейингина ушбу трансферни амалга ошириши мумкин бўлади. Закариянинг "Боруссия" билан келишуви 2023 йил ёзида якунланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар