"Ювентус" "Рома" футболчисини нишонга олди

Mirjalol Normatov
24 мар 2019, 17:10
"Ювентус" марказий ҳимоясини янада кучайтиришни истамоқда.

"Calciomercato" хабарига кўра, туринликлар ёзда марказий ҳимоячи сотиб олишади. Айни дамда "бьянконери"лар нишонида "Рома" фулбеки Костас Манолас бўлиб турибди.

Қайд этилишича, грецияликнинг ўзи ҳам "бўрилар"ни тарк этишга тайёр бўлиб турибди. Ҳимоячининг трансфер нархи 45 миллион евро бўлиши мумкин.

"Рома" ҳимоячисига "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›