"Ювентус" ўз етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
6 янв 2019, 11:55
"Ювентус" форварди Марио Манжукич яқин вақтларда жамоаси билан шартномасини узайтирмоқчи.

"Tuttomercatoweb" хабарига кўра, янги шартнома 2022 йилнинг ёзига қадар давом этади. Унинг амалдаги келишуви 2020 йилга қадар мўлжалланганди.

32 ёшли Манжукич 2015 йилдан буён "Ювентус"да фаолият олиб бормоқда. Бу мавсумда у 21 ўйинда қатнашиб, 9 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb