“Ювентус” ўтган ёз мавсумида Манжукични олишга яқин турган эди

Narzulla Saydullayev
24 сен 2013, 17:59
“Бавария” клубининг Хорватиялик ҳужумчиси Марио Манжукич, ўтган ёз мавсумида “Ювентус”га ўтишга яқин турганлигини айтиб ўтди.

“Ёз мавсумида “Ювентус” мени сотиб олишни истаган эди. Мен туринликлар клубидан таклиф тушганидан хурсанд эдим, чунки ёшлигимда Буффон ўйинларини кузатиб борардим.

Лекин ўша пайтнинг ўзида “Бавария” тезда мен билан келишишга қарор қилди ва барчаси кичик вақт оралиғида ҳал бўлиб улгурди. Кейинчалик эса Чемпионлар лигаси баҳсида Буффон дарвозасини ишғол қилдим ва бу гол билан фахрланаман”, - дейди Манжукич.

Эслатиб ўтамиз, 27-ёшли футболчи ўтган мавсумнинг бошида “Вольфсбург”дан “Бавария” клубига ўтган эди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru