"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи
27 ноя 2020 12:58
Янгиликлар
"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" хавбеки Донни ван де Бек фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
23 ёшли футболчининг хизматларига Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Кекса синьора" босслари нидерландиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда.
Шунингдек клубларнинг ўйинчи алмашишлари ҳам истисно этилмаяпти. Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ван де Бекни "Аякс"дан 40 млн евро эвазига харид қилган эди.
Томонлар эса 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекишган.
Фикрлар