UZ

"Ювентус" "Лион" хавбеки Ауар билан шартнома имзоламоқчи Янгиликлар

"Ювентус" "Лион" хавбеки Ауар билан шартнома имзоламоқчи

"Лион" ярим ҳимоячиси Уссем Ауар фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

22 ёшли футболчи "Ювентус" қизиқишлари доирасига тушиб қолди, туринликлар раҳбарияти яқин кунларда Ауарнинг вакиллари билан музокаралар ўтказиш учун ёзги трансферлар ойнасидаги битим учун музокараларга киришишади.

Қайд этиш керакки, Ауарга шунингдек Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда, аммо туринликлар ўйинчини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Францияликнинг "Лион" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Хавбек жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика