"Ювентус" "Копенгаген" вингерига қизиқмоқда
30 ноя 2023 18:58
Янгиликлар
"Ювентус" "Копенгаген" вингерига қизиқмоқда
"Кекса синьора" скаутлари "Копенгаген" – "Бавария" учрашувига ташриф буюришди.
Италиянинг "Ювентус" клуби Даниянинг "Копенгаген" вингери Руни Баржига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "Calciomercato".
Хабар қилинишича, "кекса синьора" скаутлари "Копенгаген"нинг ЕЧЛ 5-тури доирасидаги "Бавария”га қарши ўйинида бўлган ва бу ўйин голсиз дуранг билан якунланган. Баржининг трансфер нархи 4 миллион еврога баҳоланмоқда.
18 ёшли Руни Баржи жорий мавсум "Копенгаген" сафида 20 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар